Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
2026 йил 5–9 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Тезкор гидрометеорологик маълумотга кўра, 5–9 феврал кунлари республика бўйлаб айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши, шунингдек, ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши кутилмоқда. Шу муносабат билан қатор вилоятларнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Жумладан,
- Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ва Узун туманлари;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманлари;
- Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин туманлари;
- Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Мутасадди идоралар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга, об-ҳаво маълумотларини кузатиб боришга ва хавфли ҳудудларга боришдан тийилишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
13:00 / 02.03.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
09:55 / 25.02.2026