Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупционер ташкилотлар, Самарқанддаги непотизм ва кечикаётган қонунлар – Антикор агентлигидан репортаж
Ўтган йилнинг энг коррупциявий ташкилотлари деб Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар топилди. Узоқ вақтдан бери кутилаётган амалдорлар мол-мулкини декларациялаш ва коррупционерлар реестрини тузишга оид қонун лойиҳалари ҳали қабул қилинмайдиган кўринади. Самарқандда таниш-билишчилик қилган ММТБ мансабдорлари ишдан бўшатиилиши бўйича тақдимнома киритилди. Антикоррупция агентлигида ўтган йиғилишда шу каби муҳим масалалар юзасидан ОАВ билан савол-жавоб бўлди.
6 февралда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биносида агентлик вакиллари ҳамда жамоатчилик кенгашининг ўтган йилда амалга оширилган ишлар ҳисботи ҳамда бу йил нималар кутилётгани юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Шу йиғилишдан сўнг, ташкилот директори Акмал Бурхонов ва ОАВ вакиллари билан савол-жавоб кўринишида мулоқот ўтказилди. Унда шу кунларда долзарб бўлиб турган айрим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, коррупция ҳақида хабар берган фуқаролар нега рағбатлантирилмаётгани, Самарқандда мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида юзага келган непотизм ҳолати, мансабдорларнинг мол-мулкини декларациялашга оид қонун лойиҳаси қабул қилиниши нега кечикаётганига изоҳ берилди. Қолаверса, 2025 йилнинг энг коррупциявий деб топилган давлат ташкилотларининг номи ҳам эълон қилинди.
Батафсил видеони юқоридаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. Kun.uz видеодан қизиқ парчаларни ҳам узатиб боради. Мақола тўлдирилади.
Мавзуга оид
20:42 / 31.12.2025
Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери тақдим этилади
18:46 / 31.12.2025
Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилади
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
16:53 / 08.03.2025