Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OneID тизимида шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг қўшимча усули пайдо бўлди
Энди OneID тизимида шахсий маълумотларни бошқа тизимларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) тақдим этиш ёки чеклаш имконияти мавжуд. Рақамли ҳукумат (e-gov.uz) маркази буни қандай амалга ошириш мумкинлигини тушунтирди.
Фото: OneID
Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилди, деб хабар берди Рақамли ҳукумат (e-gov.uz) марказининг расмий канали.
Қайд қилинишича, энди OneID тизимида шахсий маълумотларни бошқа тизимларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) тақдим этиш ёки чеклаш имконияти мавжуд.
Бунинг учун:
- Компьютер орқали id.egov.uz сайтига ўтинг;
- Тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни бажаринг;
- ЭРИ (имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга киринг;
- «Шахсга доир маълумотларни бошқариш» бўлимида хизматни фаоллаштиринг;
- Керакли ташкилот қаршисидаги қулф белгисини очинг ёки ёпинг.
Агар OneID тизимига QR-код орқали кириш усули танласанса, «Шахсга доир маълумотларни бошқариш» бўлими автоматик фаоллашади:
- Мобил қурилмада GooglePlay ёки AppStore орқали OneID иловасини юклаб олинг;
- Mobile-ID ёки MyID орқали тезкор авторизациядан ўтинг;
- Илованинг қуйи қисмидаги сканерлаш тугмасини босинг ва компьютер экранидаги QR-кодни сканерланг.
Таъкидланишича, маълумотларга киришни чеклаш — бу кибержиноятчиликдан ҳимояланишнинг энг самарали усулидир.
Мавзуга оид
13:35 / 04.02.2026
“Тизимдаги хавфли заифлик сабаб серверга тўғридан тўғри бузиб киришган бўлиши мумкин” – даркнетга шахсий маълумотлар қандай чиқиб кетади?
11:41 / 03.02.2026
Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлари даркнетга чиқиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди
18:30 / 20.01.2026
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришига халал бераётган қонун ўзгартирилмоқда
17:52 / 03.11.2025