Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
У Хитой ҳукуматига қарши чиқди ва норозилик намойишларида қатнашди.
Фото: AFP
Ҳонгконг суди 78 ёшли медиамагнат ва мухолифатчи Жимми Лайни миллий хавфсизликка қарши жиноятларда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Хитой расмийларининг энг кўзга кўринган танқидчиларидан бири ҳисобланган тадбиркор «хорижий кучлар билан тил бириктириш» ва «низо қўзғатувчи материалларни тарқатиш»да айбдор деб топилди.
Таъкидланишича, бу Ҳонконгнинг 2020 йилдаги миллий хавфсизлик тўғрисидаги шов-шувли қонуни бўйича чиқарилган ҳукмларнинг энг оғиридир.
Суд қарорига кўра, Жимми Лай ўзининг Next Digital медиакомпанияси ва ҳозирда ёпилган Apple Daily газетасидан Ғарбнинг Хитой ва Ҳонконг расмийларига қарши санкцияларига қарши норозилик ва лоббичилик воситаси сифатида фойдаланган.
Лайдан ташқари, Apple Daily нашрининг яна олти нафар собиқ ходими 6 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Британия фуқаролигига ҳам эга бўлган Жимми Лай 2020 йилдан бери қамоқда сақланмоқда. Шунда у иккита жиноий иш доирасида қамоқ жазосини олган эди: биринчиси норозилик намойишларида қатнашгани учун, иккинчиси фирибгарлик иши бўйича. Тадбиркор ўз айбини тан олмаган.
Бир қатор мамлакатлар ҳукуматлари, жумладан, Буюк Британия, шунингдек, Human Rights Watch ва «Чегара билмас мухбирлар» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари аллақачон Жимми Лайга чиқарилган ҳукмни бекор қилишни ва уни озод қилишни талаб қилган. Тадбиркорнинг ўғли Себастян Лай суд ҳукмини отасига «аслида ўлим ҳукми» деб атади.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026