Ўзбекистон | 11:30
1838
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кечаси ёғингарчилик аста-секин шарқ томонга силжийди. Фақат марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича, шунингдек, республиканинг энг чекка жанубида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади, хусусан, якшанба куни +17…+22 даражагача бўлади. Кечалари ҳарорат +5…+10 даража атрофида бўлади.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи ҳам бор.

Тошкент шаҳрида жума кунининг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, ҳарорат +10…+12 даража бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат аста-секин +17…+20 даражагача кўтарилади.

Ҳарорат асосан кечалари +6…+9 даража бўлади. Шамол 3–8 метр/сония теликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Мавзуга оид