Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳилола Умарова ПА ўринбосари лавозимидан кетди
Ҳилола Умарова Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. У бошқа ишга ўтмоқда. Умарованинг ўрнини Илҳом Сирожев эгаллади.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Ҳилола Ўктамовна Умарова Президент администрацияси (ПА) раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У бошқа ишга ўтаётгани қайд этилган.
Ҳилола Умарова 2020–2022 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори сифатида ишлаган, 2022 йилдан мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини бошқарган. 2025 йил июл ойида ПА раҳбари ўринбосари этиб тайинланганди.
Унинг ўрнига Илҳом Тоҳирович Сирожев Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Илҳом Сирожев 2025 йил сентябр ойидан бери президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмаси лойиҳа координатори лавозимида ишлаётганди.
У 2006–2017 йилларда Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси, Тошкент шаҳри ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда, 2017–2023 йилларда Халқ таълими вазирлиги бош иқтисодчиси, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, Молиявий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи, Молия департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.
У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), «Таълимда менежмент» йўналиши бўйича доцент илмий унвонига эга.
Мавзуга оид
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026