Ўзбекистон | 10:45
480
1 дақиқада ўқилади

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига кўра, 21–22 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабаб республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Хусусан, қуйидаги ҳудудларда хавф юқори экани қайд этилган:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид