Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Шанба куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни эса республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади, баъзиларида ҳаво +20…+25 даражагача исийди. Кечалари +1…+6 даража бўлади.
Фото: Kun.uz
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
27–28 феврал кунлари фақат Фарғона водийси вилоятларида 28 феврал куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.
1 мартда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10…+15 даража атрофида, якшанба куни баъзи жойларда +17 даражагача, жанубда +20…+25 даражагача бўлади. Ҳарорат кечалари +1…+6 даража бўлади.
Республика шимолида асосан ҳарорат кечалари –2…–7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража бўлади.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жума кундузи +12…+14 даража, шанба куни +10…+12 даража, якшанба куни +14…+16 даража бўлади. Ҳарорат кечалари +2…+4 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.