Ўзбекистон | 16:31 / 06.03.2026
4180
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади

Шанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади, кундузи эса ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача кўтарилади. 8 март, якшанбада илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Жума кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва кун ўртасига келиб +10…+15 даражагача исийди.

Кечаси аксарият вилоятларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари) баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шанба кундузи ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача кўтарилади.

8 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида айрим жойларда ва Навоий вилояти чўл ҳудудининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даража атрофида бўлади.

9 мартда республика ҳудудига яна нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича (шимолий ҳудудлардан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилояти чўл ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +11…+13 даража бўлади. Кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража, кундузи +16…+18 даража бўлади.

8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража, кундузи +18…+20 даража бўлади.

9 мартда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +8…+10 даража, кундузи +14…+16 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид