Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
Ўрганишлар ва лаборатория синовлари натижаларига кўра, ушбу маҳсулотларнинг қатор хавфсизлик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан савдо шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида сотувдаги айрим болалар ўйинчоқларининг хавфсизлик кўрсаткичлари ва амалдаги талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида лаборатория синовларига юборилди.
Жумладан, “SQUILSHY JELLY BALLS” (сиқиладиган желе шарлари) ҳамда “Slime Monster Lab” (слайм) номли ўйинчоқлардан намуналар олиниб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди.
Ўрганишлар ва лаборатория синовлари натижаларига кўра, ушбу маҳсулотлар “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти” нинг тамғалашга оид хавфсизлик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.
Хусусан, маҳсулот тамғасида импорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар, сақлаш усуллари, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари ҳамда хавфсизлик чораларига оид маълумотлар кўрсатилмаган.
Шунингдек, лаборатория синовлари натижаларига кўра, ўйинчоқлар ҳид интенсивлиги кўрсаткичи ҳамда ичи суюқлик билан тўлдирилган ўйинчоқларда суюқлик сизиб чиқмаслиги талаблари бўйича ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди ҳамда мазкур маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализациясини тўхтатиш бўйича тегишли тақдимномалар киритилди.