Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Нефтчи” Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди
Учрашувнинг 17-дақиқасида Феррейра томонидан киритилган ягона гол “Нефтчи”га ғалаба келтирди.
Фото: ПФЛ
Андижон шаҳридаги "Бобур Арена" ўйингоҳида Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтди.
Унда ўтган мавсум Суперлига чемпиони - Фарғонанинг "Нефтчи" ва кубок соҳиби - Тошкентнинг "Пахтакор" клублари куч синашди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Феррейра томонидан киритилган ягона гол “Нефтчи”га ғалаба келтирди.
Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп совринни Қаршининг "Насаф” клуби қўлга киритган. "Насаф" Суперкубокда 6 марта иштирок этган ва 4 марта ғалаба қозонган.
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперкубок финалларида 7 марта иштирок этган ва 2 марта ғолиб бўлган.
"Локомотив" — 3 та иштирок, 2 та ғалаба
"Бунёдкор" — 1 та иштирок, 1 та ғалаба
"Навбаҳор" — 1 та иштирок, 1 та ғалаба.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
11:39 / 10.04.2026
Суперлига. «Нефтчи» тўхтатилди, Қўқонда можароли пенальти ва ҳакамликдан норози ПФЛ
21:18 / 09.04.2026