Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Zamin qurilish”нинг “Rohat” турар-жой мажмуаси масъуллари қамоққа олинди
Жабрланувчилар 200 нафардан ортиқ. Ҳозиргача аниқланган зарар 50 млрд сўмдан ошади.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида қурилаётган “Rohat” турар-жой мажмуаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ички ишлар органларидаги манбаси хабар берди.
Унга кўра, қурилиш фирмаси раҳбари ҳамда сотув бўлими бошлиғи қамоққа олинган. Улар жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Жабрланувчилар 200 нафардан ортиқ. Ҳозиргача аниқланган зарар 50 млрд сўмдан ошади.
Kun.uz’да мавжуд ҳужжатларга кўра, “Rohat” турар-жой мажмуаси “Broccoli Plus” МЧЖ томонидан қурилмоқда. 2020 йил март ойида давлат рўйхатидан ўтказилган МЧЖ раҳбари Шоҳбозмирзо Ҳожиев, таъсисчилари эса Садулло Насуллоев ҳамда Аслбек Каримов ҳисобланади.
Фуқароларга сотилган “Rohat” турар-жой мажмуаси аввалроқ қурилиш фирмасининг банк олдидаги 5,5 млн доллар кредит қарздорлигини сўндириш учун суд қарорига асосан аукционга чиқарилгани аниқланганди. Эндиликда мазкур турар жой мажмуасидан улуш киритиш асосида хонадон сотиб олган юзлаб харидор “дом” аукционда сотилса, янги эга уйларни бошқа харидорларга сотиб юборишидан хавотирда.
Мавзуга оид
18:41 / 06.05.2026
Кўп квартирали уйда тўсиқ конструкциясини ўзбошимчалик билан бузган шахс жазоланади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
17:46 / 06.05.2026
Лицензия 14 кун эмас, 5 дақиқада: қурилишда бюрократияни қисқартириш чоралари белгиланди
13:42 / 23.04.2026