Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Тошкентда “Буюк Ипак йўли” мажмуаси қурилади
Унда турар жойлар, тижорат бинолари, меҳмонхоналар, маданият ва таълим марказлари, шунингдек, бошқа замонавий инфратузилма объектлари қурилади. Мажмуа ҳудудида Буюк Ипак йўли билан боғлиқ турли цивилизацияларга бағишланган мавзули маҳаллалар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатларни ифодалайди.
Президент Шавкат Мирзиёевга Янги Тошкент шаҳри ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди.
Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий маконларидан бири бўлиши режалаштирилган. Бу ерда турар жойлар, тижорат бинолари, меҳмонхоналар, маданият ва таълим марказлари, шунингдек, бошқа замонавий инфратузилма объектлари қурилади. Концепцияга кўра, мажмуа ҳудудида Буюк Ипак йўли билан боғлиқ турли цивилизацияларга бағишланган мавзули маҳаллалар ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатларни ифодалайди.


Тақдимотда Ўзбекистон маҳалласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ерда ҳар бир бино, ҳар бир кўча ва майдон орқали халқимизнинг тарихи, маданияти ва қадриятларини акс эттириш зарурлиги қайд этилди.
Мамлакат бой тарихий меросини янада кенг намоён этиш, аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва меъморчилик соҳаларидаги ютуқларини ёш авлодга етказиш, шунингдек, халқаро туризм салоҳиятини оширишга қаратилган бир қатор музейларни реновация қилиш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Жумладан, Имом Мотуридий зиёратгоҳида музей ташкил этиш, унда “Янги Ўзбекистонда Имом Мотуридий меросига эътибор”, “Имом Мотуридий ҳаёти” каби мавзули заллар ва мотуридийлик таълимотига бағишланган бўлимлар жойлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, “Баҳоуддин Нақшбанд” илмий-инновацион музейи фаолиятини мазмунан бойитиш, айниқса, “Етти пир” залида улуғ алломалар ҳаёти ва меросини замонавий шаклда кенг ёритиш бўйича таклифлар билдирилди.
Бундан ташқари, Темурийлар тарихи давлат музейини замонавий музейшунослик ва дизайн ечимлари асосида реновация қилиш режаси ҳақида ҳам ахборот берилди. Унда экспозиция залларини қайта шакллантириш ва ташриф буюрувчиларга юқори даражадаги визуал ва маърифий тажрибани таклиф этиш кўзда тутилган. Ҳар бир зал алоҳида тарихий давр ва мавзуга бағишланади.
Лойиҳалар давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланди, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026