Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2030 йилгача иккита исломий банк очилиши маълум қилинди
Президент ҳузуридаги тақдимотда айтилишича, жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий “дарча” фаолиятини йўлга қўйиш, 2026-2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган. Бу орқали 5 йил ичида қўшимча 1 млрд доллар инвестиция ва депозитларни жалб қилиш имконияти яратилади.
25 март куни президент Шавкат Мирзиёев исломий молия хизматларини жорий этишга оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонда қуйидаги исломий молия инструментларини жорий қилиш назарда тутилмоқда:
- товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш – муробаҳа;
- фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини жалб этиш – музораба;
- вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки жалб этиш – вакала;
- товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали молиялаштириш – салам ва истисно;
- биргаликдаги фаолият орқали мижозни молиялаштириш – мушорака;
- мол-мулкни исломий ижарага бериш;
- қонунчиликка зид бўлмаган бошқа исломий молия инструментлар.
Бунда:
- сотилган товар устамасига қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмайди;
- инвестициявий омонатдан олинган даромад солиқдан озод қилинади;
- исломий ижара шартномалари молиявий ижара ва лизингга тенглаштирилади.
Соҳада тизимли бошқарувни таъминлаш мақсадида Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади. Шунингдек, исломий молия хизматларини кўрсатувчи банкларда ҳам алоҳида кенгашлар тузилади. Ушбу кенгашлар стандартлар ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда кўмаклашиш, баҳсли масалаларга изоҳ бериш, шартномалар ва ички ҳужжатларни кўриб чиқиш, мувофиқлик устидан назоратни таъминлаш билан шуғулланади.
Жорий йилда камида битта тижорат банкида исломий “дарча” фаолиятини йўлга қўйиш, 2026-2030 йилларда эса тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилган.
Умуман, соҳадаги янгиликлар орқали 2026-2030 йилларда қўшимча 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция ва депозитларни жалб қилиш имконияти яратилиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, исломий банклар фаолиятини жорий этишга оид қонун жорий йил 5 феврал куни Сенатда маъқулланган эди.
Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади
Enterprise Uzbekistan учун махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади
Мавзуга оид
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026