Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA Series халқаро турнири доирасида Габон миллий жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Осон ўтмаган ўйиннинг иккинчи бўлимида катта устунликка эга бўлган Ўзбекистон якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Оқ бўрилар» сафида Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одилов гол урди.
Шу куни миллий жамоа сафида расмий ўйиндаги дебютини ўтказган «Динамо» ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов гол уришдан ташқари, икки вазиятда Ўзбекистонни яққол голдан қутқариб қолди. «Нефтчи» ҳужумчиси Алишер Одилов захирадан тушиши билан миллий жамоанинг учинчи голини урди. Kun.uz фотомухбирлари ўйинни стадиондан кузатиб фоторепортаж тайёрлади.
Нуриддин Нурсаидов ва Муҳаммаджон Ғаниев
олган суратлар