Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
Тошкентда FIFE Series халқаро ўртоқлик турнири якунланди.
Гуруҳдаги ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон Жанубий Америка вакили Венесуэла миллий жамоаси билан куч синашди.
Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Мусобақа форматига кўра, асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, пеналтилар сериясига мурожаат қилинди. Ҳар икки жамоа бештадан зарба бериб, фақат бир футболчи адашди. Венесуэлалик Карлос Сосанинг зарбасини Ўзбекистон дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги халқаро ўртоқлик турнири ғолиби бўлди. Финалда ишончли ўйин кўрсатган Абдуқодир Ҳусанов турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ўзбекистон миллий жамоасининг навбатдаги йиғини якунланди. Кейинги мундиал олдидан охирги йиғин май ойида Тошкентда ўтказилади.
Kun.uz фотомухбири «Бунёдкор» стадионидаги ўйинда қатнашиб, Ўзбекистон – Венесуэла учрашувидан фоторепортаж тайёрлади.

Нуриддин Нурсаидов олган суратлар.