Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синдоров Накамурани ҳам мағлуб этди
Ўзбекистонлик шахматчи 4,5 очко билан турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда.
Фото: FIDE
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 3 апрел куни Номзодлар турнирининг 5-турида америкалик Ҳикару Накамура устидан ҳам ғалабага эришди.
Жаҳон рейтингида Магнус Карлсендан кейин иккинчи ўринда турган кучли рақибга қарши қора доналарда ўйнаганига қарамай, Синдоров бу сафар ҳам дебютда муваффақиятли юришлар амалга оширди ва рақибни қийин аҳволга тушириб қўйди. Накамура 13-юришини ўйлаш учун 67 дақиқадан кўпроқ вақт сарфлади ва натижада Жавоҳир вақт бўйича катта устунликка эга бўлди.
Якунда эса таслим америкалик шахматчи таслим бўлишга мажбур бўлди.
🇺🇿 Javokhir Sindarov beats world #2 🇺🇸 Hikaru Nakamura in Round 5 of the FIDE Candidates 2026 to maintain at least a full point lead!#FIDECandidates #FIDE #Chess #Cyprus pic.twitter.com/qtOUZmMrPq
— International Chess Federation (@FIDE_chess) April 3, 2026
Бу ўзбекистонлик шахматчи учун турнирдаги тўртинчи ғалаба (қаторасига учинчи) бўлди. У энди 5 имкониятдан 4,5 очко жамғарган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда.
У Номзодлар турнири тарихида стартда бу қадар юқори натижа кўрсатган илк шахматчига айланди.
Қайд этиш керакки, Синдоров турнирнинг икки асосий фаворитини мағлуб этди: олдинги турда америкалик бошқа бир шахматчи, жаҳон рейтингида учинчи ўринда турган Фабиан Каруанани ҳам таслим қилганди.
Бундан ташқари, Синдоров навбатдаги ғалаба эвазига жаҳон рейтингида ҳам қўшимча балларни қўлга киритди ва бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда жаҳоннинг энг кучли беш шахматчисидан икки нафари ўзбекистонлик спортчилар бўлиб турибди.

Энди Синдоров 4 апрел куни 6-тур доирасида хитойлик Вэй Ига қарши дона суради.
Кипрнинг Пафос шаҳрида 29 март куни бошланган 2026 йилги Номзодлар турнири 15 апрелгача давом этади. Унда жаҳоннинг саккиз нафар номдор шахматчилари иштирок этмоқда. Жавоҳир Синдоров ушбу турнирга йўлланма олган илк ўзбекистонлик ҳисобланади.
Турнирда шахматчилар икки даврада жами 14 партия ўйнашади, яъни олдинда яна 9 тур бор. Ғолиб пул мукофотларидан ташқари (ғолиблик учун 48 минг евро берилади, шунингдек, ҳар бир иштирокчи жамғарган ҳар ярим очкоси учун 3500 евродан олади) амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммараджу Гукешга қарши шахмат тожи баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мавзуга оид
11:46 / 02.04.2026
Синдоров Каруанани ҳам мағлуб этиб, Номзодлар турнирида яққол пешқадамга айланди
07:25 / 10.03.2026
Энг кўп шахмат гроссмейстерларига эга топ-10 мамлакат
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026