Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жалол Арашов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. У 2022–2023 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият юритган.
Фото: Қурилиш вазирлиги
Президент қарори билан Жалол Самандарович Арашов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жалол Арашов 2023 йил августидан буён Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
У 2022–2023 йилларда ҳам қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
21:39 / 01.04.2026
Президент Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди
18:58 / 28.03.2026
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори тайинланди
09:40 / 18.03.2026
Фазлиддин Саломов Экополиция бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди
08:40 / 16.03.2026