Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
Деновлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машина “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пунктида чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилган. Юк машинада бўлган афғон қозонлари ичидан қарийб 200 кг гашиш топилган.
Сурхондарёда катта миқдордаги наркотик модда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Афғонистондан “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган юк машинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилган. У олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи 35 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган.
Машина юкхонасида 750 дона афғон қозони бўлган. Текширувда уларнинг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда 190 кг 800 грамм гашиш моддаси яширилгани аниқланган. Ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё давлатларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида қўшни давлатдан Ўзбекистонга 25 кг опий ва гашиш олиб киришга уринган икки шахс қўлга олинганди.
Мавзуга оид
10:50
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026