Жамият | 14:43
782
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ёғингарчилик кутилмаяпти

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кўплаб ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +20…+25, жанубда эса +26…+28 даражагача кўтарилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кўплаб ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузги ҳарорат +20…+25, жанубда эса +26…+28 даражага кўтарилади.

19 апрелда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача шамол эсиши кутилмоқда, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида 17–19 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жума куни ҳарорат +14…+16, шанба куни +19…+21 ва якшанба куни +21…+23 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид