Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу кун муносабати билан дам олиш кунларини эълон қилди.
Унга кўра:
- 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
- 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
- 11 май (якшанба) — дам олиш куни.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат жума ва якшанба дам олиш куни бўлади.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар эса 3 кун жума, шанба ва якшанба кунлари дам олади.










