Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
Тарихий London Pavilion биносида 1000 га яқин индивидуал капсуладан иборат меҳмонхона очилди. Ҳар бир капсула тахминан 1×1×2 метр ўлчамдаги ихчам жой.
Фото: Sawdah Bhaimiya
Буюк Британия пойтахтининг қоқ марказида, Piccadilly Circus метро бекати тепасида, дунёдаги энг катта капсула меҳмонхонаси номини даъво қилаётган Zedwell Capsule Hotel Piccadilly Circus ўз фаолиятини бошлади.
Тарихий London Pavilion биносида беш қаватга тақсимланган 1000 га яқин индивидуал капсулалар жойлашган. Ҳар бир капсула тахминан 1×1×2 метр ўлчамдаги ихчам жой бўлиб, матрас, чойшаб, ҳаво филтрига эга вентиляция, ёритиш, розеткалар ва ичкаридан тўлиқ ёпиш имконияти билан жиҳозланган.

Нарх – асосий устунлик. Меҳмонхоналарнинг ўртача нархи 250 фунт стерлингдан юқори бўлган Лондон марказида тунаш атиги 30-40 фунт стерлинг (≈650 минг сўм) туради. Бу саёҳатчилар, офис ходимлари ва дам олиш кунлари Лондонга борганлар учун ҳақиқий ютуқ.
Капсула ичидаги тўлиқ сукунат ва қоронғулик уйқу учун айни муддао. Бепул Wi-Fi бор, дераза йўқ. Юк учун жой кам, қўшимча жой 15 фунт стерлинг туради.

CNN ўз журналистини капсуладан бирига тунаш учун юборди. Хулоса: кимдир учун бу қулай, клаустрофоблар учун эса ҳақиқий синов. Кўплаб меҳмонлар тинч муҳитда тезда ухлаб қолганини таъкидлайди.
Zedwell Лондон марказидаги «ўлик» маконларни қайта тиклаш тенденциясининг бир қисмидир. Компания аллақачон фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026
500 йил одамлардан яширилган шаҳар ва Буюк девор сирлари – Чин юртига сафар
22:08 / 16.04.2026