Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланди
Давлат хизмати ЯИДХП (my.gov.uz), Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси ёки Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилади.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Ҳукумат қарори билан автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
Давлат хизмати қуйидагилардан бири орқали кўрсатилади:
- ЯИДХП (my.gov.uz);
- Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси;
- Давлат хизматлари марказлари.
Мурожаат қилувчи ЯИДХП (my.gov.uz) ёки мобил илова орқали мурожаат қилганда, сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага киритилган мурожаат қилувчи маълумотларининг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагиларни текширади:
- автомототранспортни жарима майдончасига жойлаштириш сабаблари ва ушлаб туриш асослари бартараф этилгани;
- ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилингани.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижасига кўра, ЯИДХП ёки мобил илова орқали 1 иш куни ичида автомототранспортни жарима майдончасидан олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида хабарнома юборилади.
Мавзуга оид
20:20 / 15.11.2025
Ўзбекистоннинг 24 та транспорт-логистика маркази қуруқлик портлари мақомини олди
12:24 / 08.08.2025
Миллий ташувчилар оғир юкларни тўғридан тўғри Хитойдан ташишни бошлади
15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди
21:54 / 10.06.2024