Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
“Қамбарота ГЭС-1” Марказий Осиёдаги йирик стратегик лойиҳа бўлиб, Қирғизистон ҳудудидаги Норин дарёсида қуввати 1880 МВт бўлган замонавий гидроэлектр станциясини барпо этишни назарда тутади.
Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон Энергетика вазирликлари ўртасида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган ҳукуматлараро битим лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича навбатдаги музокаралар ташкил этилди.
Музокараларда икки мамлакатнинг тегишли давлат органлари ва тармоқ ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Жаҳон банки вакиллари кузатувчи сифатида қатнашди.
Учрашув якунида томонлар ҳукуматлараро битим лойиҳаси қоидаларини келишиш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
“Қамбарота ГЭС-1” Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи йирик стратегик лойиҳа бўлиб, Қирғизистон ҳудудидаги Норин дарёсида қуввати 1880 МВт бўлган замонавий гидроэлектр станциясини барпо этишни назарда тутади.


Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026