Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
Президент фармонига кўра, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлиги янада оширилади, энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш кенгайтирилади.
Ўзбекистонда 2026 йилда 4,3 миллиард кВт соат электр энергияси ҳамда 2,8 миллиард метр куб табиий газни тежаш мақсад қилинган бўлиб, жумладан, республика ҳудудларида:
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларининг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларда замонавий энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳисобидан 2,6 млрд кВт соат электр энергияси ва 934,4 млн метр куб газ;
йирик қуёш ва шамол электр станцияларида қўшимча 4,3 млрд кВт соат яшил энергия ишлаб чиқариш ҳисобидан 1,3 млрд метр куб табиий газ;
оғир тоифадаги маҳаллаларда 270 МВт лик кичик қувватдаги қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳисобидан 35 млн метр куб табиий газ;
25 та йирик тармоқ корхоналарида электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳисобидан 1,6 млрд кВт соат электр энергияси ва 553 млн метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
22:27 / 14.04.2026