Жамият | 21:32
2587
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишга чақирилмоқда.

Тошкент шаҳрида шамол ва кучли ёғингарчилик кузатилаётгани сабабли пойтахт ҳокимлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Ҳокимликнинг билдиришича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симлар узилиши, дарахтлар қулаши мумкин.

Ҳокимлик пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Таъкидланишича, тегишли хизматлар тўлиқ шай ҳолатда ишламоқда.

Фавқулодда вазиятлар юз берганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш айтилган: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид