Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санжар Каримов 5 йилга қамалди
У фирибгарлик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сақлаш бўйича айбдор деб топилди.
Фото: Kun.uz
8 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида фуқаро Санжар Каримовга оид жиноят иши юзасидан олиб борилган суд муҳокамалари якунига етди.
Суд ҳукми билан Санжар Каримов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, унга БҲМнинг 410 баравари (168 млн 920 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилиши белгиланди.
Шунингдек, ҳукмда жабрланувчи Ш. А.га етказилган моддий зарар қоплангани эътироф этилди. Бундан ташқари, жабрланувчи Ш. А. ва Ф. Р.га жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқлари тушунтирилди.
Ҳукмдан норози тарафлар тегишли тартибда юқори суд инстанциясига шикоят қилиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Мавзуга оид
19:44 / 07.05.2026
Xon Saroy’нинг “Bahor Residence” турар жой мажмуаси бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда. 6 киши қамоқда
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
13:58 / 25.04.2026
ИИБ тезкор ходими Санжар Каримовнинг уйидаги тинтувда унинг буюмини олиб кетгани маълум бўлди
17:36 / 24.04.2026