Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Раул Кастрога сиртдан жиноий айблов эълон қилди
Раул Кастрога айблов эълон қилиниши Куба ва АҚШ ўртасидаги «муносабатларда янги энг паст нуқтани англатиши» таъкидланмоқда.
Фото: REUTERS/Norlys Perez
АҚШ Кубанинг собиқ раҳбари Раул Кастрога қарши расман жиноий айбловлар қўйди. Бу ҳақда Reuters Доналд Трамп маъмуриятининг номи ошкор этилмаган юқори мартабали амалдорига таяниб хабар бермоқда. Қайси айбловлар ҳақида гап кетаётганига манба аниқлик киритмади.
Аввалроқ бир нечта Америка оммавий ахборот воситалари манбаларга таяниб, айбловлар 1996 йилда Куба ҳарбий-ҳаво кучлари Қщшма Штатлардаги кубалик диаспорага тегишли бўлган ва денгизда кубалик қочқинларни қидираётган иккита фуқаро самолётини уриб туширган воқеа билан боғлиқ бўлиши ҳақида ёзган эди. Шу вақтда тўрт киши ҳалок бўлган.
Reuters нашрининг ёзишича, Раул Кастрога айблов эълон қилиниши Куба ва АҚШ ўртасидаги «муносабатларда янги энг паст нуқтани англатади».
Раул Кастро — 1959 йилги Куба инқилоби раҳбарларидан бири. У ўнлаб йиллар давомида Кубада юқори лавозимларда ишлаган, 2006 йилдан эса акаси Фидел Кастронинг касаллиги туфайли мамлакатнинг амалдаги (кейин эса расмий) раҳбарига айланган. Раул Кастро 2018 йилда истеъфога чиқди.
Доналд Трамп даврида АҚШ Куба ҳукуматига босимни сезиларли даражада кучайтирди ва 2026 йил бошидан оролни ёқилғи блокадасига олди. Оқ уй Куба президенти Мигел Диас-Канелни ҳокимиятдан четлатишга ҳаракат қилаётганини яширмаяпти.
Мавзуга оид
20:14 / 20.05.2026
АҚШ ва Исроил Эронда собиқ президент Аҳмадинажодни ҳокимиятга олиб келмоқчи эди – ОАВ
18:15 / 20.05.2026
Трамп ва унинг оиласи ўтган йиллар учун солиқ даъволаридан бутунлай озод этилди
08:58 / 20.05.2026
НАТО: АҚШ ҳарбийларининг қисқариши хавф туғдирмайди
08:40 / 20.05.2026