Иқтисодиёт | 21:35
442
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди

Қувур орқали таъминот етакчиси Россия ҳисобланади – 3 миллиард доллар.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон 2026 йил январ-апрел ойларида қувур орқали Хитойга 46 миллион долларлик табиий газ етказди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб Lenta хабар берди.

Қайд қилинишича, бундай усулдаги таъминот етакчиси Россия ҳисобланади – 3 миллиард доллар. Туркманистон иккинчи ўринни эгаллади (2,59 миллиард доллар). Кучли бешликка Мянма (514 миллион доллар) ва Қозоғистон (184 миллион доллар) ва Ўзбекистон ҳам кирди.

Шу билан бирга, Хитойга суюлтирилган табиий газ экспорт қилувчилар орасида Австралия етакчи бўлди (йилига 5,35 миллион тоннагача), Қатар иккинчи ўринни эгаллади (4,35 миллион тонна), Малайзия (2,3 миллион тонна) учинчи, Россия (2,02 миллион тонна) тўртинчи, Индонезия (974 минг тонна) бешинчи ўринни эгаллади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид