Жаҳон | 23:08 / 21.05.2026
425
2 дақиқада ўқилади

Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи

Ушбу қарор Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида ишғол остида бўлган ва Ғазо секторидаги оғир гуманитар инқироз шароитида тинч аҳоли билан бирдамлик белгиси сифатида баҳоланмоқда.

Фото: AP/Aurelien Morissard

Париж шаҳар кенгаши Фаластин халқига пойтахтнинг фахрий фуқаролигини бериш ниятида.

Париж мэри ўринбосари Одри Пуллар шаҳар кенгаши йиғилишида мэр Эммануэл Грегуар Фаластин халқига фахрий фуқаролик бериш ниятида эканини маълум қилди.

Миллий ОАВ хабарига кўра, Грегуарнинг бу қарори Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида ишғол остида бўлган ва Ғазо секторидаги оғир гуманитар инқироз шароитида тинч аҳоли билан бирдамлик белгиси сифатида кўрилмоқда.

Парижнинг фахрий фуқаролиги ҳақиқий ҳуқуқларни бермайди (оддий фуқаролик каби), балки «халқлар эркинлиги ва инсон қадр-қимматини» қўллаб-қувватлашни таъкидлайди.

Париж шаҳар кенгаши 2025 йилда Ғазо аҳолисига фахрий фуқаролик бериш тўғрисидаги резолюцияни аллақачон маъқуллаган. Бутун Фаластин халқига ушбу унвонни тақдим этиш масаласи бўйича овоз бериш келаси ойда бўлиб ўтади.

Париж илгари ҳам гуруҳларга шундай унвон берган (масалан, 2023 йилда Арцах (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси) арманларига ёки 2024 йилда ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча исроилликларга).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид