Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилайди
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилаш бўйича қўшма техник ишларни бошлади.
«Avesto» нашрининг Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Тожикистон томонининг таклифига биноан мамлакатга Ўзбекистон Электромагнит мослашув маркази мутахассислари борди. Улар Тожикистон электромагнит мослашув ва радиомониторинг маркази мутахассислари билан биргаликда 2300 МГц диапазондаги радиочастота спектрини ўлчади.
Бундай ишлар икки давлатнинг мобил тармоқлари чегарада бир-бирига халақит бермаслиги учун зарур. Давлат чегарасига яқин ҳудудларда қўшни оператор сигнали бошқа мамлакат ҳудудига кириб, халақит бериши ёки алоқа сифатини ёмонлаштириши мумкин.
Мониторинг натижаларига кўра, мутахассислар бундай сигналлар манбаларини аниқлади, уларнинг даражасини баҳолади ва мобил тармоқларнинг техник параметрларини келишиб олди. Томонлар, шунингдек, халақитларни камайтириш бўйича қўшма ечимларни тайёрлади.
Биринчи навбатда, бу чора-тадбирлар Тожикистоннинг Турсунзода, Шаҳринав ва Ҳисор туманларида алоқа сифатини яхшилаши керак.
Тожикистон Алоқа хизматининг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги мобил тармоқлар параметрларини доимий равишда синхронлаштириш чегара ҳудудларида алоқани янада барқарор қилишга ёрдам беради.
Вазирлик, шунингдек, бундай ишлар нафақат мобил операторлар учун, балки Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида телекоммуникация ва рақамли инфратузилма соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам муҳим, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
08:30 / 09.06.2026
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
18:02 / 02.06.2026