Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиўғлини қабул қилди.
Учрашувда ЕХҲТ билан иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Очиқ ва конструктив мулоқот юксак даражага чиққани, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг тизимидаги институтлар билан ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистонга ташрифларни мунтазам амалга оширмоқда, ЕХҲТ ДИИҲБ миссиялари мамлакатимизда сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этмоқда.

Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, гендер тенгликни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг натижалари алоҳида қайд этилди.
Томонлар кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда “яшил” кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳамкорлик бўйича янги «йўл харитаси»ни тайёрлаб, Ўзбекистонда ва ЕХҲТ доирасида бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026