Спорт | 23:06 / 21.05.2026
475
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди

Ўзбекистон ўсмирлари “E“ гуруҳида Италия, Кот-д'Ивуар ва Ямайка билан тўқнаш келади.

Фото: ЎФА

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “E“ гуруҳида Италия, Кот-д'Ивуар ва Ямайка билан тўқнаш келадиган бўлди.

Мусобақа 2026 йил 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида ўтказилади. Унда 48 та терма жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё Кубогида қўлга киритди. Бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари мусобақа яримфиналига қадар етиб борди.

Image

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид