Жаҳон | 21:22
316
2 дақиқада ўқилади

Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди

Бу ҳақда Британиянинг Ofcom алоқа регулятори ҳисоботида айтилади.

Фото: REUTERS/Dado Ruvic

TikTok ва YouTube платформасидаги контент болалар учун «етарлича хавфсиз эмас», чунки платформалар сезиларли ўзгаришлардан бош тортган. Бу ҳақда Британиянинг Ofcom алоқа регулятори ҳисоботида айтилади.

Аввалроқ Ofcom бешта энг йирик ижтимоий тармоқ - Meta (Facebook, Instagram), Roblox, Snap (Snapchat), TikTok ва YouTube’ни апрель ойигача болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўришга чақирган эди.

TikTok ва YouTube етарлича хавфсиз эмас деб топилди, чунки уларнинг алгоритмлари ҳали ҳам болаларга зарарли контентни тавсия қилади. Платформалар ўзгартириш киритишдан бош тортган, чунки алгоритмларини хавфсиз деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, Мета, Roblox ва Snap янги ҳимоя воситаларини жорий этишга келишиб олди.

Ofcom янада қатъий чоралар кўришни режалаштирмоқда, жумладан, онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ мажбурий ўзгартиришлар ва компаниялар глобал айланмасининг 10 фоизигача жарималар қўллаши мумкин.

Бу Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш мумкинлиги ҳақидаги кенгроқ мунозаралар фонида содир бўлмоқда (ҳукумат маслаҳатлашуви 2026 йил 26 майда тугайди).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид