Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси тарихдаги иккинчи миллиардер футболчи бўлди
38 ёшли аргентиналик футболчининг бойлиги 1 миллиард доллардан ошди.
Лионел Месси расман миллиардерлар клубига қўшилди. Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, 38 ёшли аргентиналикнинг бойлиги 1 миллиард доллардан ошди. Шу тариқа, Месси Криштиану Роналдудан кейин тарихдаги иккинчи миллиардер футболчига айланди.
«Барселона», «ПСЖ» ва «Интер Майами» клубларидаги фаолияти давомида аргентиналик футболчи фақат маош ва бонуслар кўринишида 700 миллион доллардан ортиқ даромад олган. Шунингдек, Adidas билан узоқ муддатли шартнома, «Интер Майами» клубидаги улуш, Apple, Pepsi ва бошқа глобал брендлар билан шартномалар даромадининг 1 миллиарддан ошишини таъминлади.
Шуни таъкидлаш керакки, Месси Саудия Арабистонидан жуда фойдали таклифларга мурожаат қилмасдан бу маррага эришди. 2023 йилда у MLS ва «Интер Майами»ни танлаган эди.
Аввалроқ, Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан тузилган шартнома туфайли биринчи миллиардер футболчига айланди. Шунингдек, Дэвид Бекҳэм ҳам миллиардер ҳисобланади, аммо у футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг шу маррага етди.
Мавзуга оид
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуриньо фаолиятида иккинчи марта «Реал» бош мураббийи бўлди
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
20:33 / 04.06.2026