Ўзбекистон | 21:48
1256
2 дақиқада ўқилади

Миллий жамоа мундиалга кузатилди, «кўклар» назорат ўйинида «оқларни» енгди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди. Якунда йиғинга жалб этилган футболчилардан иборат «кўклар» ва «оқлар» назорат ўйини ўтказилди.

Фото: Kun.uz 

Давлат раҳбари стадионда тўпланган юртдошлар, футбол мухлислари, миллий жамоа аъзолари, мураббийлар штаби ва спорт жамоатчилиги вакилларини катта футбол байрами билан табриклади.

Президент миллий жамоа аъзоларига мурожаат қилиб, халқ уларга оқ фотиҳа бериб, катта мундиалга кузатаётганини таъкидлади. Олдинда Португалия, Колумбия ва Конго ДР миллий жамоалари билан муҳим ўйинлар кутиб тургани, футболчилар катта куч-ғайрат ва ишонч билан майдонга чиқиши зарурлиги қайд этилди.

– Шуни билингки, биз доим сизлар биланмиз. Ҳақиқий ўзбекона жасорат, матонат ва иродангиз билан чиройли ва ишончли ўйин кўрсатиб, барчамизни хурсанд қиласиз деб ишонамиз, деди Мирзиёев.

Тадбир якунида миллий жамоанинг назорат ўйини бўлиб ўтди. Унда йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат иккита жамоа беллашди.

Ўзбекистон-1 (кўклар) — Ўзбекистон-2 (оқлар) - 4:3

Голлар: Фарруҳ Сайфиев (19), Азизбек Амонов (29), Акмал Мозговой (45), Ҳусайн Норчаев (90) - Қувондиқ Рўзиев (47), Достонбек Ҳамдамов (56), Нодирбек Абдураззоқов (82).

Ўзбекистон-1: Ўткир Юсупов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Фарруҳ Сайфиев, Муҳаммадрасил Абдумажидов, Акмал Мозговой, Шерзод Эсанов, Жамшид Искандеров, Умар Эшмуродов, Руслан Жиянов, Азиз Амонов, Алишер Одилов.

Захира: Ботирали Эргашев, Азиз Ғаниев, Шерзод Темиров, Абдулла Абдуллаев, Ҳусайн Норчаев, Аббос Файзуллаев, Сардор Баҳромов.

Ўзбекистон-2: Абдувоҳид Неъматов, Аваз Ўлмасалиев, Ҳожиакбар Алижонов, Нодир Абдураззоқов, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов, Достон Ҳамдамов, Қувондиқ Рўзиев, Игор Сергеев, Диёр Ортиқбоев, Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: Владимир Назаров, Умарали Раҳмоналиев, Отабек Шукуров, Жасур Жалолиддинов, Жалолиддин Машарипов, Беҳруз Каримов.

Қайд қилиш жоиз, бош мураббий Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни ҳали эълон қилмади. У буни 1 июнгача қилиши керак.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид