Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стартапга қанча инвестиция жалб қилиш мумкин?
Тадбиркорлар ва асосчилар олдида танлов бор: стартапнишахсий маблағлар ҳисобидан ривожлантириш ёки ташқикапитал жалб қилиш. Ривожланиш тезлиги шунга боғлиқ.Биз Ўзбекистондаги йирик венчур фондларнинг барча раундларини таҳлил қилиб, қайси фонд стартапга кўпроқ инвестиция киритиши, кимга мурожаат қилиш кераклиги ва қанча маблағ жалб қилиш мумкинлиги борасида умумий манзарани шакллантирдик. Маълумотлар айни пайтда ўзбек стартапининг портрети бўйича сўров ўтказаётган Stanbase’дан олинган.
Ҳар бир фонд нечта раунд ёпди ?

127 та раунддан 80 таси pre-seed, 42 таси seed, 4 таси Series A босқичига тўғри келди ва 1 та раундда серия кўрсатилмаган. Демак, бугунги кунда Ўзбекистон венчур бозорининг асосий босқичи pre-seed ҳисобланади.
Қайси фонд pre-seed-стартапга мос келади?
Ўнта фонддан саккизтаси pre-seed’да ишлайди. Қуйидагилар бошқаларга нисбатан фаол:
● Aloqa Ventures: 36 раунд, медиан чек $20 минг, диапазон $10 дан $300 минггача
● IT Park Ventures: 17 раунд, медиан чек $50 минг, диапазон $5 дан $150 минггача
● UzVC: 7 раунд, медиан чек $100 минг, диапазон $30 дан $150 минггача
● Yoshlar Ventures: 7 раунд, медиан чек $30 минг, барчаси Ўзбекистонда.
● CS//Angels: 6 раунд, медиан чек $36 минг
● UC Ventures: 3 раунд, медиан чек $100 минг
Агар стартап энг дастлабки босқичда бўлиб, $15–30 минг сўраса, рўйхатдаги деярли ҳар қандай фонд мос келади. Агар асосчи pre-seed босқичидаёқ $100 минг сўраса, унда асосий мурожаат қилинадиган фондлар UzVC ва UC Ventures бўлади, камроқ ҳолларда эса Aloqa ва IT Park’нинг юқори диапазони мос келади.
Олтита фонд seed’да фаол. Бу босқичдаги чеклар орасида тафовут катта.

Aloqa ва IT Park кенг диапазонда кўплаб seed битимларини амалга оширади. SQB Ventures фақат seed босқичида ишлайди: фонднинг барча 5 та раунди шу босқичга тўғри келади. UC Ventures ва United Ventures каттароқ чеклар ажратади, аммо битимлар сони камроқ.
Танловдаги энг йирик seed-битим: HeRo Study (Қозоғистон), 2024 йил октябрда UC Ventures томонидан киритилган $1,7 млн инвестиция.
Series A’ни ким ёпади?
Танловда бор-йўғи 4 раунд Series A бор ва улар иккита фондга тўғри келади:
● Royaltaxi, $1 млн, Aloqa Ventures, декабр 2025
● Smartup, $500 минг, Aloqa Ventures, ноябр 2025
● Smartup, $1 млн, IT Park Ventures, феврал 2026
● Flexsoft, $1 млн, IT Park Ventures, июн 2025
Ўзбекистонда Series A босқичидаги чек ҳажми $0,5–1 млн диапазонида сақланиб турибди. Series A’да иштирок этган бошқа маҳаллий фондлар ҳақида маълумот йўқ.
Қисқача
● Ўзбекистонда камида 10 та венчур фонд фаолият юритади. 2022 йилдан 2026 йил апрелигача улар очиқланган чеклар бўйича умумий қиймати $16,11 млн бўлган 127 та раундни қайд этган.
● 127 та раунддан 80 таси pre-seed, 42 таси seed, 4 таси Series A.
● Pre-seed босқичида битимлар сони бўйича энг фаол фонд — Aloqa Ventures: 36 та раунд, медиан чек — $20 минг. Шунингдек, pre-seed босқичида UzVC ва UC Ventures каттароқ чеклар ажратади — медиан ҳисобда $100 минг.
● Seed босқичида олтита фонд ишлайди. Медиан чеклар $88 мингдан (UzVC) $300 минггача (UC Ventures, United Ventures).
● Ўзбекистонда Series A босқичида фақат Aloqa Ventures ва IT Park Ventures битимларни ёпади. Чек ҳажми $0,5–1 млн.
Мавзуга оид
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
11:32 / 13.05.2026
Ўзбекистонда P2P мониторинги бошланди. Аммо ноаниқликлар кўп
17:23 / 12.05.2026
Қуёш панели ўрнатган корхоналардан электрнинг харид нархи пасайтирилиши мумкин
19:55 / 05.05.2026