Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати вақтинчалик тўхтатилади
26 майдан 31 июлга қадар умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги тегишли қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 26 майидан 31 июлига қадар тўхтатилади.
Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.
Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.
Маълумот учун, ўқувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошқасига ўтказиш бепул амалга оширилади.