Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шифокор амалиётчи талаба қизларга шилқимлик қилди
Тошкент шаҳридаги хусусий шифохоналардан бирининг 33 ёшли шифокори амалиётчи талаба қизларга шаҳвоний шилқимлик қилиб келган. У 2026 йил март ойи охирида ўз хизмат хонасида амалиётчи талаба қизга жинсий алоқа таклиф қилган. Апрел ойи охирида эса бошқа бир талаба қизга шилқимлик қилиб, унга уйланмоқчи эканини ва амалиётга келмаган кунларига ижобий баҳо қўйиб беришини айтган.
Тошкент шаҳрида амалиётчи талаба қизларга шаҳвоний шилқимлик қилган шифокор маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд қарори билан танишди.
Суд ҳужжатига кўра, 33 ёшли С.С. пойтахтдаги хусусий шифохоналардан бирида уролог бўлиб ишлайди. 2026 йил 26 март куни у шифохонага амалий машғулот ўташ учун келган талаба қизга ўз хизмат хонасида жинсий алоқа қилишни таклиф қилган.
С.С. 2026 йил 28 апрел куни шифохонада бошқа бир талаба қизга шилқимлик қилган: яхши кўриб қолганини, унга уйланмоқчи эканини айтиб, амалиётга келмаган кунларига ижобий баҳо қўйиб беришини билдирган.
Шифокор судда айбга қисман иқрор бўлган. У биринчи талабага шилқимлик қилмаганини, иккинчи қизни эса яхши кўриб қолганини айтган.
Талаба қизлар шифокор уларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганини билдириб, С.С.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Қизлардан бири шифокор билан ўзаро суҳбат жараёнини диктофонга ёзиб олганини ҳам маълум қилган.
ЖИБ Олмазор туман судининг 2026 йил 1 июндаги қарори билан С.С. МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ Юқори Чирчиқда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалганди.
Мавзуга оид
13:04 / 03.05.2026
ППХ ходимини 14 ёшли қизга шилқимлик қилганликда айблаган йигит қамалди
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
10:50 / 29.04.2026
“Бизни тоғга олиб борди” – 14 ёшли қизга шилқимлик қилгани айтилаётган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда
20:36 / 22.04.2026