Жаҳон | 21:20
1058
2 дақиқада ўқилади

Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров

АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Украинани қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сўзлари «Байденнинг уруши» «Трампнинг уруши»га айланганини кўрсатади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Фото: Россия ТИВ

«АҚШ мулоқот тарафдори бўлса, биз тарафдормиз. Европа мен учун бу элита бошчилигидаги ҳозирги ҳолатда, умуман олганда, кесилган бўлакдир. У ердан овозлар эшитилади: биз барибир қачондир гаплашамиз, - бу жиддий эмас. Уларда жуда кўп имкониятлар бор эди ва улар бу имкониятларнинг барчасини бой берди», деди у.

Лавровнинг эслатишича, Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқот қайта тикланганида, икки давлат раҳбарлари ўртасида телефон суҳбатлари бўлиб ўтган, Россия вазирининг Ар-Риёзда америкалик ҳамкасби билан учрашуви, Аляскада саммит.

«Бизга ҳамкасбларимиз доим айтган, Доналд Трамп ҳам омма олдида таъкидлаган: агар мен президент бўлганимда, Украинада уруш бўлмас эди, бу Байден уруши, у ҳеч кимга керак эмас, одамлар ҳалок бўлмоқда. Аммо Конгрессда Марко Рубионинг АҚШ воситачи эмас, балки Украинани қўллаб-қувватловчи давлат сифатидаги роли ҳақида айтгани бунинг аксини кўрсатади: Байденнинг уруши аллақачон Трампнинг урушига айланди», деди Лавров.

Россия вазири бу борада Пентагоннинг Украинани қўллаб-қувватлаш дастури 2029 йилгача маъқулланганини эслатди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид