Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
Шунингдек, кўп квартирали уйларда кафолат муддати давомида нуқсон юзага келган тақдирда, қурувчи бу нуқсонни тузатиш бўйича инспекция кўрсатмасини бажармаса, бундай қурувчининг рейтинг балли пасайтирилади.
Ўзбекистон президенти 4 июн куни имзолаган 104-сонли фармон билан, қурилиш соҳасига оид янги чоралар белгиланди.
Хусусан, эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошириш тақиқланди. Уйни мустаҳкамлаш ишлари бундан мустасно.
Шунингдек, кўп квартирали уйларда кафолат муддати давомида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш бўйича Қурилиш инспекциясининг кўрсатмасини бажармаган пудрат ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичларига жарима балларини қўллаш амалиёти жорий этилади.
Айни пайтда, ҳали лойиҳалаш босқичидаги янги бинолар режасига жузъий ўзгартиришлар киритишга рухсат берилмоқда. Унга кўра, бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда, ушбу бино лойиҳасини экспертизадан ўтказишда лойиҳа ҳужжатларини қайта келишиш амалиёти бекор қилинди.
Мавзуга оид
15:44 / 25.06.2026
Қурилиш материаллари тармоғида кредитини тўлолмаётган корхоналар учун 50 млн доллар ажратилади
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
12:19 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида янги тизим яратишни топширди
11:36 / 23.06.2026