Иқтисодиёт | 21:37
3422
1 дақиқада ўқилади

Шахсий эҳтиёж учун автомобил олиб киришда “бир йилда битта” деган чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун транспорт воситаси импорт қилганда, бир йилда фақат бир дона транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилишига оид чеклов бекор қилинди.

Фото: Freepik

Бу – 4 июн куни имзоланган 104-сонли президент фармонида назарда тутилган.

Фармонга асосан, Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартиш киритилди.

Бу ўзгартишга кўра, жисмоний ва юридик шахслар бир календар йилида ўз эҳтиёжи учун Ўзбекистонга олиб кирган фақат битта транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилиши ҳақидаги қоида чиқариб ташланди.

Президент фармони 2026 йил 5 июндан кучга кирди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид