Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқа қилганликда айбланмоқда. У 2004 йилги Олимпиадада бронза медали олган таниқли боксчи экани айтиляпти.
Андижонда ички ишлар ходими вояга етмаган шахснинг номусига теккани ҳақидаги хабарларга вилоят прокуратураси изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 июн куни Қўрғонтепа туманида яшовчи 2010 йилда туғилган вояга етмаган У.Я. ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Туман прокуратураси ўтказган терговга қадар текширувда аниқланишича, Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори – ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б. вояга етмаган У.М.ни Андижон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилган.
Ҳолат юзасидан 4 июн куни С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ажрими билан гумонланувчига “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
- 128-модданинг бу банди – 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш жинояти жабрланувчига ғамхўрлик қилиш мажбурияти юклатилган шахс томонидан содир этилишини назарда тутади. Бундай қилмиш 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳозирда Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, мазкур ишда гумонланаётган 41 ёшли майор 2004 йилги Олимпиаданинг бокс бўйича бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
13:52 / 26.05.2026