Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болага автомобилни бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.
Унда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Айрим фуқаролар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берилаётгани, бу эса йўлларда ўлим ва жиддий жароҳат олиш ҳолатларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Шу боис, янгича ёндашув асосида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, оғир оқибатли аварияларнинг олдини олиш, бунинг учун жавобгарликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Президент йўлларда инсон ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифларни маъқуллади. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026