Жамият | 21:36
2196
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

18 ёшли аёл ҳайдовчи “Ласетти-2”  русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва “FAW TIGER“ русумли автомобил билан тўқнашув содир этган.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида юк машинаси ва енгил автомобил тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.

Хабар қилинишича, 14 июн куни соат 13:30 ларда Ўзбекистон тумани ҳудудидан ўтган Д-098 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобил йўлида 2008 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н (аёл) “Ласетти-2”  русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.

Оқибатда у ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1973 йилда туғилган Р.О бошқарувидаги “FAW TIGER“ русумли автомобил билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида “Ласетти-2“ҳайдовчиси ва автомобилда бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи З.Ш шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид