Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
Ҳукумат келаси йил бошига қадар тақиқни жорий этишга умид қилмоқда.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланганини тасдиқлади. Бу ҳақда у Даунинг-стритдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди The Guardian.
«Бугун мамлакатимиз учун муҳим кун. Бу катта қадам, фарзандларимиз ва келажагимиз учун ҳақиқий ўзгаришдир. Чунки бугун мен ҳукумат 16 ёшгача бўлган барча болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлашини эълон қилишим мумкин», деди Стармер.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Британиядаги аксарият ота-оналар бундай қарорни қўллаб-қувватлаган. Унинг таъкидлашича, тақиқни четлаб ўтишга уринган ўсмирлар жазоланмайди. Ҳукумат келаси йил бошига қадар тақиқни жорий этишга умид қилмоқда. Бош вазир британиялик ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш аллақачон ҳукумат томонидан йирик технология компаниялари билан муҳокама қилинганини эслатди.
Бунгача Британияда ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши учун «комендантлик соатини» жорий этиш бўйича тажриба ўтказилган эди. Олти ҳафталик синов лойиҳасида бутун мамлакат бўйлаб 300 нафарга яқин вояга етмаган бола иштирок этди. Тадқиқотчилар потенциал чекловлар ўсмирларнинг руҳиятига қандай таъсир қилишини билишга уринишди. Чеклов вариантлари орасида ижтимоий тармоқларни тўлиқ тақиқлаш, улардан фойдаланишни кунига бир соатга чеклаш ва улардан фойдаланиш учун тунги комендантлик соати муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026