Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди
Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси мундиалдаги илк тайинловни олди.
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионати доирасидаги Шотландия — Марокаш ўйинига ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи тайинланди.
ЎФА хабарига кўра, баҳсни Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Ўйин 20 июнь куни соат 3:00 да бошланади.
Илгиз Танташев жаҳон чемпионати ўйинини бошқарган ўзбекистонлик иккинчи ҳакам бўлиши кутилмоқда.
Ундан олдин Равшан Эрматов 2010, 2014 ва 2018 йилги турнирларда бош ҳакам бўлиб ишлаган ва жами 11 та ўйинни бошқарган эди. Бу дунё миқёсидаги рекорд ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:30 / 17.07.2026
ФИФА президенти Инфантинога 200 дан ортиқ мамлакат ишонч билдирмоқда - ОАВ
18:24 / 17.07.2026
Жаҳон чемпионати финалига словениялик ҳакамлар тайинланди
16:19 / 16.07.2026
«Нима деса, деяверишсин». Месси ҳейтерларга жавоб қайтарди ва ғалабани Марадонага бағишлади
12:36 / 16.07.2026