Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Али Асадов билан Ўзбекистон – Озарбойжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган Озарбойжон бош вазири Али Асадовни қабул қилди.
Учрашувда Озарбойжоннинг “PASHA Holding”, “Neqsol Holding”, “AzerGold” компаниялари ҳамда Озарбойжон Халқаро банки раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Мамлакат етакчиси, ўз навбатида, Озарбойжон халқини куни кеча бўлиб ўтган байрам – Миллий нажот куни муносабати билан табриклади.
Ўзбекистон – Озарбойжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Барча даражалардаги фаол алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошди. Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати, геология, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Икки мамлакат ҳукуматлари бўлажак олий даражадаги саммитнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаши муҳимлиги таъкидланди.

Бунда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ҳудудлар форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.