Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
Энергетиклар томонидан носозликни бартараф этиш ва барча истеъмолчиларнинг электр таъминотини босқичма-босқич қайта тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
Бугун, 28 июн соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида носозлик юз бериши оқибатида пойтахтнинг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш келиб чиққани хабар қилинганди.
ФВВ хабарига кўра, “свет” ўчиши оқибатида Чилонзор туманида жойлашган Dream Park истироҳат боғидаги «Чархпалак» аттракционида қолиб кетган фуқаролар хавфсиз жойга тушириб олинган.
Хабар қилинишича, айни пайтда Энергетика вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти подстанцияда бўлиб, улар томонидан носозликни тиклаш ишлари назоратга олинган.
Энергетиклар томонидан носозликни бартараф этиш ва барча истеъмолчиларнинг электр таъминотини босқичма-босқич қайта тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 13.07.2026
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
09:29 / 20.06.2026
Чилонзорда Кичик ҳалқа йўлида транспорт ҳаракатига чеклов жорий этилади
08:58 / 20.06.2026