Жамият | 20:12
808
1 дақиқада ўқилади

Дарахт ва буталарни кесиш, шакл бериш ҳамда кўчириб ўтқазиш тартиби белгиланди

Дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтқазиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида — ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтқазилади.

Шунингдек, дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтқазиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида — ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади.

Дарахт ва буталар уларнинг илдиз тупроғини сақлаган ҳолда кўчириб ўтқазилади, бунинг учун рухсатномалар ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш шарти билан берилади.

 

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид